🇪🇺Евро—2020 11-кунги ўйинларига доир фактлар билан танишинг

Шимолий Македония — Нидерландия баҳсининг энг яхши ўйинчиси — Жоржинё Вейналдум;

▪️Украина — Австрия учрашувининг энг яхши ўйинчиси — Флориан Гриллич;

▪️Россия — Дания беллашувининг энг яхши ўйинчиси — Андреас Кристенсен;

▪️Финляндия — Бельгия баҳсининг энг яхши ўйинчиси — Кевин де Брюйне;

▪️Дания Евронинг дастлабки иккита турида мағлубиятга учраб, якунда плей-офф босқичига чиққан илк терма жамоага айланди;

▪️Россия Евро ва ЖЧ доирасида 7 марта йирик ҳисобда ютқазди. Шуларнинг учтаси Черчесов даврида юз берди. Черчесов қўл остида жамоа умумий миқдорда 20 марта ютқазди — бу энг юқори натижа;

▪️Миккел Дамсгор (20 ёшу 353 кун) — Дания терма жамоаси сафида Еврода гол урган энг ёш ўйинчи;

▪️Австрия 1954 йилдан бери илк бор йирик мусобақа плей-офф босқичига чиқди, Еврода эса илк бор бу ишни уддалади;

▪️Шу вақтга қадар Евро—2020 да 6 та автогол қайд этилди. Бу мусобақа аввалги антирекордидан (2016 йил, 3 та автогол) икки баробар кўп дегани;

▪️Нидерландия терма жамоаси Евро тарихида учинчи марта гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади (2000, 2008 ва 2020). Бу энг яхши натижа ҳисобланади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг