Йил трансфери: Криштиану Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин!

Испания матбуоти хабарига кўра, «Барселона» президенти Лапорта тарихий трансферни амалга ошириш ниятида.

Гап шундаки, каталонияликлар Криштиану Роналду учун бирданига бир нечта футболчилар билан хайрлашишга тайёр.

Улар орасида Гризманн, Коутиньо ва Серхи Робертолар «Ювентус»га юборилиши мумкин. «Барселона» шундагина Роналдунинг маошини тўлаш учун етарли маблағга эга бўлишлари мумкин.

Бироқ испанлар ҳали бу борада расмий таклиф билан чиқишгани йўқ. Бу шунчаки Лапортанинг истаги холос.

Олдинроқ, «Барселона» 525 миллион евролик кредит бўйича келишувни тасдиқлаган эди. Клубнинг қарзлари бир миллиарддан ҳам ошиб кетган.

«Ювентус» Роналду учун турли вариантларни қидиришда давом этади. Клуб энди футболчига 30 миллион евродан ортиқ маош тўлашга тайёр эмас.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг