ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИДА ФРАНЦИЯ ЭНГ ИНТЕРНАЦИОНАЛЬ ТЕРМА ЖАМОА (+видео)

Футбол бўйича ўтказилаётган Европа чемпионати авжига чиқмоқда.Шу билан бир қаторда ижтимоий тармоқларга Европа чемпионати тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилиб, баъзилари қизиқарли баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Ҳозир жаҳон чемпиони ҳисобланган Франция терма жамоаси Европа чемпионати фаворити ҳисобланади. Франция миллий терма жамоаси таркибига кирган футболчилар ичида бошқа чет эл фуқаролари Франция фуқаросига айлантирилган (маҳаллийлаштирилган, «ориунда»)лари ҳам борлиги (иммигрантлари) ва Францияга олдин келган иммигрантлар фарзандлари ҳам бор эканлиги тўғрисидаги маълумотлар кўп футбол мухлисларини қизиқтирмоқда.

Терма жамоанинг кўп футболчилари назарий жиҳатдан авлод-аждодлари яшаган бошқа терма жамоа сафида қатнашиши мумкин эди. Европа чемпионатида қатнашиш учун Франция терма жамоаси сафида 26 футболчи таркибга киритилган.
Ҳозирга пайтда бошқа давлатда туғилган футболчининг маҳаллийлаштириш табиий ҳол бўлиб қолди, чунки бўлажак футболчи ўша давлатга ота-онаси билан яшашга келади ёки ўша ерда туғилади. Агар ҳозир Европа чемпионати терма жамоалари таркибини қарасак ҳам, кўп футболчиларни авлодлари бошқа давлат вакили эканлигини биламиз. Маҳаллийлаштириш миллий терма жамоани кучайтириш учун қилинади.

Европа чемпионатида қатнашаётган Франция терма жамоаси ҳар доимги анъаналарга асосан, энг «интернациональ» жамоа ҳисобланади.Чемпионатдаги Франция терма жамоаси таркибидаги 26 футболчидан 20таси асли насаби француз эмас, кўпларини француз қариндошлари умуман йўқ.

Франция терма жамоаси футболчиларини авлод аждодлари асосан Африка қитъаси, Кариб бассейни давлатлари(Гваделупа, Мартиника, ҳатто Европа давлатлари (Испания, Германия, Португалия) дан, Жанубий Америка (Франция Гвианаси)дан ҳам бор.
Франция терма жамоаси сафида асли келиб чиқиши, насл-насаби Франциялик бўлмаган футболчилар кўп эканлиги тўғрисидаги маълумотларга (жамоалари, ота-она Ватани кўрсатилган) тўхталиб ўтамиз…

Дарвозабонлар: Уго Льорис («Тоттенхэм») Испания Каталониясидан, Стив Манданда («Олимпик») ДР Конго, Майк Меньян («Милан») Франция Гвианаси.

Ҳимоячилар: Лео Дюбуа («Лион») ДР Конго, Люка Эрнандес («Бавария») Испания, Преснель Кимпембе («ПСЖ») ДР Конго, Жюль Кунде («Севилья») Бенин, Клеман Лангле («Барселона»), Рафаэль Варан («Реал») Мартиника, Кюрт Зума («Челси») Марказий Африка Республикаси.

Ярим ҳимоячилар: Н’Голо Канте («Челси») Мали, Кингсли Коман («Бавария») Гваделупа, Тома Лемар («Атлетико») Гваделупа, Поль Погба («Манчестер Юнайтед») Гвинея, Мусса Сиссоко («Тоттенхэм») Мали, Корентен Толиссо («Бавария»)Того.
Ҳужумчилар: Виссам Бен-Йеддер («Монако»)Тунис, Карим Бензема («Реал») Жазоир, Усман Дембеле («Барселона») Мали, Антуан Гризманн («Барселона») Германия ва Португалия, Килиан Мбаппе («ПСЖ») Камерун, Маркюс Тюрам («Боруссия» Менхенгладбах) Гваделупа…

Муаллфи: Абдурашид Кузибаев

Дўстларингизга билан баҳам кўринг