Евро—2020 даги йўқотишлар…

▪️Томас Мюллер жароҳат сабаб Германиянинг Венгрияга қарши ўйинида иштирок эта олмайди;

▪️Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Билли Гилморда коронавирус аниқланди. Шу тариқа футболчи жамоасининг 3-тур доирасидаги Хорватияга қарши ўйинини ўтказиб юборади;

▪️Усмон Дембеле жароҳат олди. Венгрияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушган футболчи тиззасидан жароҳат олган. Қайд этилишича, футболчи учун Евро—2020 якунланди;

▪️Уэлс терма жамоасининг ёш футболчиси Итан Ампаду сўнгги турдаги қизил карточкаси сабаб плей-оффда жамоасига ёрдам бера олмайди;

▪️Торган Азарда ҳам тизза жароҳати. Азарларнинг кичиги сўнгги тур қайдномасига киритилмади. Бироқ маълум бўлишича, Эден Азар Финляндияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади;

▪️Аввалроқ Юрий Жирков (Россия), Дин Ҳендерсон (Англия), Кристиан Эриксен (Дания) каби футболчилар сафдан чиққанди.

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг