Бектемир Мелиқўзиевни нокаутга учратган боксчи: “Унга нисбатан тажрибалироқман” (+видео)

Боксчи Габриэль Росадо Бектемир Мелиқўзиевни мағлубиятга учратганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қийин жанг бўлишини билгандим. Унга нисбатан тажрибалироқман. У жуда кучли ва оғир зарбалар бера олади. Вақт давомида уни таслим этишни мақсад қилгандим, аммо у танамга кучли зарба берди.

У мени йиқитмади, аммо ўзимга келиш учун тизза билан ўтириб қолдим. Ўшандан кейин ғалаба қозондим”, – деди Росадо.

Эслатиб ўтамиз, жанг давомида Бектемир Мелиқўзиев 1-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширганди. Аммо 3-раундда Росадо боксчимизни нокаутга учратди.

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг