Ангеловски: Балки, Голландияга қарши Украина билан ўйин схемасини такрорлармиз!..

Шимолий Македония терма жамоаси бош мураббийи Игор Ангеловски жамоасининг Голландия билан Евро-2020даги бугунги ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Эҳтимол, биз учрашувни Украина билан ўйиннинг иккинчи қисмида ишлатилган схема бўйича бошлаймиз. Аммо мен ҳали қарор қилмадим.

Мен фақат битта катта раҳмат айтишим мумкин. Аввало – Горан Пандев, Шимолий Македония тарихидаги энг яхши футболчи. Мен бундай ажойиб сардор билан ишлаганимдан бахтиёрман. Голландияга қарши ўйинда бор кучимизни берамиз. Ҳозирча келажак ҳақида гапиришни истамайман, чунки сўнгги кунгача мен астойдил ҳаракат қиламан “, – дея УЕФА сайти Ангеловскийнинг сўзларини келтиради.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг