14 августда Муҳаммад Алининг набираси боксда дебют қилади

14 август куни бокс оқшоми бўлиб ўтади. Айни шу санада Муҳаммад Алининг набираси дебют қилади. Top Rank компанияси Нико Али Уолшнинг кечки асосий жанги олдидан Эндрю Молони ва Жошуа Франко ўртасида жанг ўтказади.

Қизиғи шундаки, компания раҳбари Боб Арум ўзининг илк жангини 1966 йилда Муҳаммад Али учун уюштирган.

“Мен аниқ биламанки, менинг бобом Боб Арумдан ташқари бошқа бир промоутер билан бирга бўлишимни истамайди. Дон Кинг менинг бобом ва Майк Тайсонга қандай муносабатда бўлганини кўргансиз. Кўп одамларга боксда ишониб бўлмайди, Боб эса нафақат боксда, балки умуман бизнесда ҳурматга сазовор бўлган одамдир. Мен ҳар доим Top Rankнинг бир қисми бўлишни хоҳлар эдим”, – деди Уолш.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг