Машҳур футболчилар ҳақида трагик воқеалар (ТОП-10)

Футболчилар ҳам оддий одам. Уларда ҳам худди, биз ёки сиз каби хар хил яхши ёки ёмон ҳолатларга тушиб туришади. Биз эса сизларга мана шундай ёмон хотиралари тақдим этамиз.

10. 20 ёшида Криштиану Роналдунинг отаси вафот этган

2005 йил. Португалия терма жамоаси сафида Голландия термасига қарши ўйинга тушган вақтида Роналдуга отасининг вафоти ҳақида маълумот беришди. У майдондалигида йиғлаб юборди. Учрашувнинг 34-дақиқасида унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушди. МЮ сафида кейинги ўйинида урган голини отасига бағишлаганди. Кейинчалик отасининг вафоти яқинлашган вақтда урган голида отасини хотирлайдиган бўлди.

9. Зинедин Зидан ёшлигида жуда камбағал бўлган

Футболнинг тирик афсонаси, “Реал”ни кетма кет икки марта ЕЧЛда чемпион қилган, учинчисини ҳам хоҳлаётган Зинедин Зидан ёшлигида жуда камбағал, ўзи оилада энг кичик фарзанд бўлган. Яшайдиган уйи эса жуда кичкина ва тор эди. Шу боисдан Зидан тезроқ спортчи бўлиш учун спортнинг кикбоксинг ва велоспорт турларига қатнашган.

8. Златан Ибрагимович – ёшлигида овқатга пул топиш учун ўғирлик қилган

2 ёшга кирганида ота-онаси ажрашади. Бўлажак футболчининг онаси болаларини боқиш учун тиришқоқлик билан ишлайди. Златан эса велосипедлар ўғрисига айланади. 15 ёшига кирганида футбол ўйнагиси келмайди ва оиласини боқиш учун иш топади ва ишлайди. Кейинчалик уни бир мураббий кўриб қолади ва футбол билан шуғуллантиради.

7. Луис Суарес – ёшлигида ота-онаси ажрашади ва бувиси ва акалари билан яшайди

Луиснинг оиласида 7 ўғил бўлган, уларни боқиш осон эмасди. Луис 9 ёшга кирганида унинг ота-онаси ажрашади, оқибатда оила аъзолари бўлиниб кетади. Болалар у ердан бу ерга кўчиб юришади. Луиснинг сўзларига кўра, яшагиси келмаётган вақтида уни ҳаётини бўлажак турмуш ўртоғи – София Бальби қутқарган. Айнан у билан танишгандан кейин олдига мақсад қўйган ва ҳозирги даражасига етган.

6. Анхель Ди Мария – чуқурга йиқилиб тушган ва мўжиза туфайли тирик қолган

Болалигида Ди Мария чуқурга йиқилиб тушган. Бир неча жойи синган. Мўжиза туфайли у тузалиб кетган.

5. Лука Модрич – оёғи синиб, футболдан кетиши мумкин бўлган

Модричнинг оиласи жуда камбағал бўлган. Лука энди футбол билан шуғулланишни бошлаганида отаси унга оёқни ҳимояловчи буюм (шит) сотиб олиб бера олмаган. Шу боисдан унга эман дарахтидан шундай шитлар ясаб берган. Бир куни майдонда дўстлари билан футбол ўйнаётганида оёғига қаттиқ зарба қабул қилиб олади ва оёқ синади. Бахтни қарангки, унинг омади келади ва футбол ўйнашни давом эттиради.

4. Лео Месси – бўйи ўсмаслигидаги гормонал камчиликлар

Месси болалик йилларида бозорда чой сотган. Оиласи жуда камбағал бўлган. Отаси чой фабрикасида ишлаган, онаси эса фаррош бўлган.

9 ёшлигида унга даҳшатли ташхис қўйилади – бўйи ўсмаслигидаги гормон етишмаслик. Бундай касаллик билан футбол ўйнамаслик керак эди. Аргентина жамоалари уни даволаш учун пул тўлаб беришмади. Унинг даволаниши учун ойига 1000 доллар кетарди. Кейинчалик “Барселона” пулни тўлаб беришга рози бўлади ва шу орқали Мессининг жамоа билан йўллари тўқнаш келади.

3. Карлос Тевес – болалигида устига қайноқ сув тўкилиб кетган

Карлос 1 ёшга ҳам тўлмаганида онаси ундан воз кечади ва уйдан кетиб қолади. Орадан 2 ой ўтиб у ўзи учун қаҳва тайёрламоқчи бўлади ва қайноқ сувни олаётганида устига тўкилиб кетади. Бунга 3-даражали куйиш деб баҳо берилади. Карлос даҳшатли яралар тўсиқ бўлса ҳам, уни енгиб ўта олди. 6 ёшлигида эса яна бир даҳшатли ҳодиса рўй беради. Унинг отасини отиб кетишади. Отанинг танасидан 23 та ўқ топилади.

2. Якуб Блащиковски – отаси онасини ўлдираётганининг гувоҳи бўлиб қолади

Одам учун бундан оғир тақдир бўлмаса керак. Якуб 6 ёшга кирганида даҳшатли ҳодисанинг гувоҳи бўлиб қолади. Отаси Якубнинг онасини кўз олдида ўлдириб қўяди. Бу эса болакайни карахт аҳволга тушурди. Футбол билан шуғулланаётганида депрессия ҳолатига тушиб қолади. Келажакда Якуб Польша терма жамоасининг сардори бўлади.

1. Франк Рибери – 2 ёшлигида автоҳалокат натижасида ота-онасидан ажралади ва бир умр кетмайдиган чандиқларни орттириб олади

Франк Риберининг трагик ҳодисаси аянчлироқ. 2 ёшлигида у ва оиласи автоҳалокатга учрайди. Ўша вақтда улар ўтирган автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетади. Франк ойнага урилади ва боши ёрилади. Шундан кейин унинг танасига 100дан ошиқ чок тушади ва бир умр кетмайдиган чандиқларни орттириб олади.

 

Миржалол Норматов таржима қилди

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг