Мени йиғлатдинг, футбол…

Футболдан завқ олардим. Кўрсам қувонардим. Бугун мени йиғлатдинг, футбол! Копенгагинда бутун дунёни йиғлантдинг сен!

Ҳаммаси шундай бошланди…

Европа чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Дания — Финландия учрашувида қўрқинчли ҳодиса рўй берди — ўйиннинг 42-дақиқасида майдон эгалари яримҳимоячиси Кристиан Эриксен контактсиз ҳолатда газонга йиқилиб, ҳушини йўқотди. Яқин атрофдаги жамоадошлари унга жиддий нимадир рўй берганини англашди ва дарҳол юзтубан ётиб қолган футболчининг тили ичкарига кетиб қолмаслиги ва бўғилиб қолмаслиги учун уни чалқанча қилишди. Шу ҳолат акс этган кадрларда унинг кўзи очиқлиги, лекин унда ҳаёт аломатлари йўқолаётганини кўриш мумкин эди.

Майдонга чиқиб келган тиббиёт ходимлари зудлик билан футболчига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишди, унга сунъий нафас берилиб, юраги массаж қилинди, кадрларда кўриш мумкинки, уни ҳаётга қайтариш учун электрошокердан фойдаланишди.

Қолган тафсилотларни аниқлашнинг имкони йўқ эди: Эриксеннинг жамоадошлари унинг танасини камералардан ва трибуналардан тўсиш учун футболчи атрофига айлана бўлиб туриб олишди.

Шу билан бирга, футболчиларнинг юзидан ичкарида ҳолат жиддий эканини сезиш мумкин эди. Трансляция режиссёрлари вазият такрорини намойиш этишмади — одатда аудиторияни даҳшатга солувчи кадрларни намойиш этишни исташмаганида шундай қилинади.

Трибунадан Эриксеннинг рафиқаси тушиб келди, аммо уни эрининг олдига қўйишмади. Дания терма жамоаси сардори Каспер Шмейхель майдон четида туриб уни юпатиб турди.

Кейинроқ майдонда замбиллар пайдо бўлди, кейин эса махсус карета келтирилди, каретага Эриксенни солиб майдондан олиб кетишди. Унга ўн дақиқадан кўпроқ вақт давомида ёрдам кўрсатилди. «Тез ёрдам» каретаси реанимацияга йўл олди.

 

Эриксен уни майдондан олиб кетишаётганида ҳушига келган. Даниялик футболчи шифохонага ётқизилган, УЕФА унинг ҳолати барқарорлигини маълум қилган.

Икки жамоанинг қолган футболчилари ва мураббийлар штаби кийим алмаштириш хонасига йўл олишди. Ўйин тўхтатилди, аммо стадион сухандони мухлислардан кейинги эълонга қадар жойларида қолишни сўради.

Мухлислар ҳолати, жамоадошларнинг қайғуси мени ҳам йиҳлатди. мани йиғлатдинг, футбол!

Футбол – бу сизга тасвирлаб бериш жуда қийин бўлган шундай ўйинки, сиз буни ҳис қилишингиз керак (футбол кўрадиганлар, қайсидир клуб ёки мамлакатга мухлислик қиладиганлар яхши билишади).

Агар сиз футболдаги ҳаёт фалсафасини, эмоцияни ҳис қилмаяпсизми… Илтимос кам-кам бўлсада футбол кўринг ва имкон топсангиз ўйнаб туринг…

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг