Ана бўлмаса! Шоҳжаҳон Эргашев кечга расмий мақомга эга бўлмаган камар билан рингга чиққан, у камар ҳозирда Шаҳрам Ғиёсовга тегишли экан!

Тошкентдаги шоуда Шоҳжаҳон Эргашев рингга VBA International камари билан чиқиб келган. Olamsport’га кўра бу камар расмий мақомда эмас. Эргашев бу камарни 2018 йил 28 августида Жимин Вангга қарши жангда қўл киритган. Бироқ 3 ойдан ортиқ вақт давомида камар учун ҳимоя жанги ўтказмаганлиги туфайли 2019 йилнинг январь ойида камар вакант қолдирилган. Камар нусхаси Эргашевда сақланиб қолган.

Айни пайтда VBA International камари Шаҳрам Ғиёсовга тегишли. Шаҳрам ушбу титулни америкалик Эммануэл Тейлор билан жангда қўлга киритган.

Ундан ташқари кечаги жанг Салиму Женгога тегишли бўлган ЭБП камари учун ҳам бўлмаган. Инсайдер Жалол Аҳмедовга кўра бунга Salita Promotions билан суд жараёнлари атрофидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг