ЖЧ-2022 саралаш. Эрон Камбожани 10та гол билан сийлади!

ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Эрон миллий жамоаси Камбожага қарши ўйинда майдонга тушди.

Учрашувда форслар гуруҳ аутсайдери дарвозасини 10 марта ишғол этишди.

Натижада, Эрон 7 ўйиндан кейин 15 очко жамғариб, 1-ўринга чиқиб олди. Ироқ эса захирада ўйин бўлиб 14 очко билан 2-ўринда бормоқда. Камбожа эса 1 очко билан сўнгги 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ироқ 9-турда бугун Ҳонконг билан ўйнаса, сўнгги 10-турда Эрон – Ироқ баҳси ўтказилади.

ЖЧ-2022 саралаши.
11 июнь (жума)
«С» гуруҳи. 9-тур.
Камбожа – Эрон – 0:10
Голлар: Алиризо Жаҳонбахш 16, Шожа Халилзода 22, Меҳди Тореми 27, Ротана 32, Милод Муҳаммади 58, Муртазо 63, Карим Ансарифард 77, Ризои 80, Меҳди Ғоеди 84, Ризои 86.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг