Ўзбекча трансфер: Сервер Жепаров неча миллионга сотилган?

Хабарингиз бор, олдинги сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳамда Игор Сергеев иштирокида имзоланган ўтиш битимлари ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса Ўзбекистоннинг 9 карра чемпиони, мамлакат кубогининг 8 карра ғолиби, Саудия Арабистони, Жанубий Корея чемпиони, Осиёнинг 2008 ва 2011 йиллардаги энг яхши футболчиси — Сервер Жепаров ҳақида маълумот берамиз.

Чирчиқлик футболчи 20 йиллик фаолияти давомида 12 клубда ўйнади. Унинг иштирокида 6 бор трансфер шартномаси имзоланган:
1. 2008 йилнинг январида “Пахтакор”дан “Бунёдкор”га 750 минг евро эвазига;
2. 2010 йилнинг июлида “Бунёдкор”дан “Сеул”га (Жанубий Корея) ижара учун 800 минг евро;
3. 2011 йилнинг февралида “Бунёдкор”дан “Сеул”га 800 минг евро эвазига;
4. 2011 йилнинг июлида “Сеул”дан “Ал Шабаб”га (Саудия Арабистони) 1,6 млн евро эвазига;
5. 2013 йилнинг февралида “Ал Шабаб”дан “Соннам”га (Жанубий Корея) 550 минг евро эвазига;
6. 2016 йилнинг январида “Ульсан Хёндэ”дан “Локомотив”га (Тошкент) 500 минг евро эвазига.

Хуллас, Жепаровнинг бутун трансферлари учун у ўйнаган клублар 5 млн евро сарфлаган. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 127 ўйин ўтказиб, бу борада рокерд ўрнатган эди. У айни пайтда мамлакатимизнинг 14 ёшгача бўлган болалардан иборат терма жамоасини бошқармоқда.

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг