Собиқ дарвозабон 59 ёшида вафот этди

10 июнь, пайшанба куни португалиялик машҳур дарвозабон Аделину Нену вафот этди.

Собиқ футболчи 59 ёшида оламдан кўз юмди. Унинг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум. Нену фаолияти давомида Португалия клубларида, жумладан 1981-1984 ва 1990-1995 йилларда «Бенфика» да ўйнаган.

Дарвозабон терма жамоа сафида 9 та ўйин ўтказди. Фаолиятини якунлагач, у «Бенфика» мураббийлар штаби аъзоси бўлган эди.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг