Олға “Оқ бўрилар”!

Осиё қитъасида иккинчи босқичнинг саралаш баҳслари доирасидаги қолган учрашувларда бугун бизни иккинчи тўсиқ кутмоқда — Яман терма жамоаси.

Рақибимизнинг савияси бизнинг жамоамиздан паст бўлсада, аммо битта ўйинда ҳар хил натижа рўй бериши мумкин. Айниқса ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлса.

Нима бўлса ҳам бугун биз ғалаба қозонишимиз керак. Агарда йирик ҳисобда рақибимиздан устун келсак унданам яхши. Ва яна муҳим томони бу жароҳатларни, сариқ ва қизил карточкаларни олмаслигимиз. Чунки олдинда Саудия Арабистони жамоаси билан ўйинимиз бор.

Насиб қилса барча мазкур вазифаларни уддалай оламиз. Ишончим комил. Жамоамизга эса омад тилаб қоламан. Олға “Оқ бўрилар”!

Худо хоҳласа, эшитгунча 😊

🇾🇪 Яман — 🇺🇿 Ўзбекистон
📺 Спорт ТВ
⏰ 23:00

Отабек Жўраев (русча) / Мурод Ризаев ва Зуҳриддин Қиличев (ўзбекча)

 

https://t.me/djuraevotabek

Дўстларингизга билан баҳам кўринг