Кутилмаган хабар! Россиялик машҳур футбол шарҳловчилари ўзбек телканалларида Европа чемпионати ўйинларини шарҳлайди!

«УЗРEПОРТ ТВ» ва «ФУТБОЛ ТВ» телеканаллари ўзбек мухлисларига футбол бўйича Европа чемпионатининг барча учрашувларини жонли эфирда тақдим этади.

Футбол учрашувлари бир вақтнинг ўзида икки тилда — ўзбек ва рус тилларида шарҳлаб борилади. Телетомошабинлар ўз хоҳишларига кўра шарҳ тилини танлашлари мумкин бўлади.

Ўзбек тилида ўйинларни Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев, Бобур Акмалов, Ҳасан Турдалиев, Ориф Толипов, Муҳаммадали Муҳаммадкаримов шарҳлаб боришади.

Рус тилидаги шарҳларда эса Жасурбек Ғайбуллаев, Олег Кан, Мурод Урунбаев, Максим Фадеевлар ишлашади. 19 июндан бошлаб улар сафига телеканалимиз мухлислари учун яхши таниш бўлган қозоғистонлик шарҳловчи Дмитрий Мостовой ҳам қўшилади.

Томошабинлар учун яна бир сюрприз: россиялик машҳур футбол шарҳловчилари Денис Казанский ва Александр Елагин 1/8 финал босқичидан бошлаб Европа чемпионати ўйинларини «УЗРEПОРТ ТВ» ва «ФУТБОЛ ТВ» телеканалларида шарҳлаб боришади.

Севимли жамоангизни биргаликда қўллаб-қувватланг!

Сюрпризлар мавсуми давом этади!

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг