Кошелев ва Бикмаев Бахрайнга пенальтидан гол ура олмагач шпаргалкаларимни улоктириб юборганман…хуш келибсан Евро!

Евро кокиб келяпти эшикни, ха кувонч багишлайдиган Евро. Факат бу туп тепадиган Евро, сумни 12 000дан алмаштириб оёкни чузиб ётадиган 💶 Евро эмас.

Масалан мен Еврога 2000 йил кириб келганман. ЖЧ-98да Бразилияни ютиб куйганлиги учун Францияни ёмон куриб колдим ва Еврода унинг ракиби булган Италияга ишкибозлик кила бошладим. Бунга асосий сабаб, Тольдо деган посбоннинг борлиги. Тольдо уша пайтлар жуда чиройли уйин Фиорентинада турар эди.

Евро деганда мен Ван Бастенни голини тушунаман. Катта эхтимол билан ЖЧ-94ни яхши эслайман деб чойхоналарда гап бермайдиган дустим Бехзод Евро-88ни хам курган. У февраль ойида тугилган булиб езда аник Бастеннинг голидан уйгониб кетган булиши керак. Тагин, билмадим.

Евро бу мен учун яна кушимча дакикаларда гол уриб Франция чемпион булган мусобака. Шундан сунг олтин туп атамаси бекор булди.

Евро 2004 эса узгача. Деярли курмаганман. Греция чемпион булган мусобакага паралель равишда мен укишга тайергарлик кураетган эдим. Камига Кошелев ва Бикмаев Бахрайнга пенальтидан гол ура олмагач шпаргалкаларимни улоктириб юборганман. Тугри килганман бир томондан. Тестда фойдалана олмаганман.

Евро 2008 бу диплом иши. Уз кулим билан 3 кун Евро куриб диплом иши езганман. Домлалар савол бера олмай 4 куйиб берган. Сабаби мавзу Узбекистонда интернет сайтларини тузилиши эди. У пайтда анча мунча одам сайт тузилиши у ерда турсин, сайт нима эканлигини билмасди.

Хуллас, хуш келибсан Евро…

 

https://t.me/Nadirkhuja

Дўстларингизга билан баҳам кўринг