Французлар Бенземани спорт маъбуди деб билишади!

Франция президенти олти йиллик танаффусдан сўнг Франция терма жамоасига қайтган Карим  Бензема ҳақида фикр билдирди.

Эммануэль Макрон “Реал” форвардининг Европа чемпионати бошланишидан олдин терма жамоа  сафига қайтиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Мен фақат битта нарсани хоҳлайман – Карим Бензема терма жамоа тарихида янги саҳифа ёзиши  мумкин. Унинг қайтишини мамлакатимизда кўпчилик кутган. Французлар Бенземани спорт маъбудидеб билишади. Бу гапларни нафақат Бенземанинг “Лион”даги ёрқин ўйинларини эслаётганим учун айтмоқдаман. У узоқ вақт олдин Мадридга жўнаб кетган, аммо уни ҳали ҳам диққат билан кузатмоқдалар. Мен ҳам уни кўплаб иммигрантлар учун муваффақият модели деб биламан», – деди Франция раҳбари.

Манба: futbik.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг