Даҳшатли таркибга эга Франция ва Португалия, Лёвнинг «немис машинаси»даги сўнгги «сайр»и ва бечора Венгрия. Евро—2020 нинг «ўлим гуруҳи» ҳақида

Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга муддатга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати—2020 11 июндан 11 июлга қадар минтақанинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. «Дарё» Евро—2020 олдидан терма жамоалар ва гуруҳлардаги ҳолатга қисқа шарҳ бериб ўтади. Мазкур сонда F гуруҳи вакилларига тўхталиб ўтамиз.

  • Германия
  • Португалия
  • Франция
  • Венгрия

Германия
Бош мураббий: Йоахим Лёв
ФИФА рейтинги: 12-ўрин
Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (1972, 1980, 1996)
Юлдуз футболчилар: Мануэль Нойер, Томас Мюллер, Тони Кроос.
Германия терма жамоаси саралаш босқичида Нидерландия, Шимолий Ирландия, Беларусь ва Эстонияга қарши баҳс олиб борди. Жамоа фақат Нидерландияга қарши битта ўйинни бой бериб, қолган барча баҳсларни ғалаба билан якунлади.

Немислар мана 25 йилдирки Европа чемпионлигини қўлга кирита олмаяпти. Сўнгги учта мусобақада жамоа бунга яқин келди: 2008 йилда финалда испанларда бой берилган финал, 2012 ва 2016 йилда ярим финалдаги омадсизликлар бунга исбот. Бу Лёв учун сўнгги имкон бўлади, «немис машинаси» билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган мутахассиснинг жавонида Евро бош соврини учун аталган жой ҳамон бўш турибди. Аввалроқ Лёв мазкур мусобақадан кейин Германия терма жамоасини тарк этиши ва унинг ўрнини Ҳанс-Дитер Флик эгаллаши маълум бўлганди.

Германиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер («Бавария»), Бернд Лено («Арсенал»), Кевин Trapп («Айнтрахт»);

Ҳимоячилар: Маттиас Гинтер («Боруссия М»), Антонио Рюдигер («Челси»), Робин Госенс («Аталанта»), Кристиан Гюнтер («Фрайбург»), Марсель Ҳалстенберг («Лейпциг») , Мац Ҳуммелс («Боруссия Д»), Лукас Клостерманн («Лейпциг»), Робин Кох («Лидс»), Никлас Зюле («Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Илкай Гундўған («Манчестер Сити»), Тони Кроос («Реал»), Эмре Жан («Боруссия Д»), Йозуа Киммих («Бавария»), Томас Мюллер («Бавария»), Жамал Мусиала («Бавария»), Серж Гнабри («Бавария»), Леон Горетцка («Бавария»), Кай Ҳаверс («Челси»), Йонас Ҳофманн («Боруссия М»), Лерой Сане («Бавария»), Флориан Нойҳаус («Боруссия М»);

Ҳужумчилар: Тимо Вернер («Челси»), Кевин Фолланд («Монако»)

Франция
Бош мураббий: Дидье Дешам
ФИФА рейтинги: 2-ўрин

Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (1984, 2000)
Юлдуз футболчилар: Килиан Мбаппе, Пол Погба, Карим Бензема…
Саралаш босқичи французлар учун кутилмаганда оғир ўтди. Жамоа Туркияга қарши икки ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Босим сўнгги турларга қадар сақланиб қолди, бироқ шундай бўлса-да Дешам шогирдлари биринчи ўрин билан мусобақа масаласини ҳал қилди.

Амалдаги Жаҳон чемпиони юлдузли таркиб билан мусобақага етиб келди. Сўнгги вақтларда жамоада гол уриш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлаётган ва марказий ҳужум чизиғида тўп сурадиган ўйинчига эҳтиёж пайдо бўлганди. Евро олдидан Дешам 6 йиллик келишмовчиликдан кейин, ниҳоят Карим Бенземани терма жамоага қайтарди. Ҳар бир чизиқда юлдузларга эга Франция кўплаб мутахассислар фикрига кўра мусобақанинг яққол фаворити ҳисобланмоқда. Бироқ французларни осон бўлмаган гуруҳ ўйинлари кутиб турибди.

Франциянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Майк Меньян («Лилль»), Стив Манданда («Марсель»);

Ҳимоячилар: Люка Дин («Эвертон»), Лео Дюбуа («Лион»), Люка Эрнандес, Бенжамен Павар (иккиси – «Бавария»), Преснел Кимпембе («ПСЖ»), Жюль Кунде («Севилья»), Клеман Лангле («Барселона»), Рафаэл Варан («Реал»), Курт Зума («Челси»);

Ярим ҳимоячилар: Нголо Канте («Челси»), Тома Лемар («Атлетико»), Пол Погба («Манчестер Юнайтед»), Адриен Рабьо («Ювентус»), Мусса Сиссоко («Тоттенҳэм»), Корантен Толиссо («Бавария»);

Ҳужумчилар: Виссам Бен-Йеддер («Монако»), Карим Бензема («Реал»), Кингсли Коман («Бавария»), Усмон Дембеле, Антуан Гризманн (иккиси – «Барселона»), Оливье Жиру («Челси»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Маркус Тюрам («Боруссия М»).

Португалия
Бош мураббий: Фернанду Сантуш
ФИФА рейтинги: 5-ўрин


Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (2016)
Юлдуз футболчилар: Криштиану Роналду, Бруну Фернандеш, Жоау Феликс.
Португалия саралаш босқичини ўз одатига кўра хавотирли руҳда ўтказди. Португаллар Украинадан кейинги ўринни эгаллади ва Сербиядан уч очко кўпроқ тўплаб, иккинчи поғона билан Еврога йўл олди.

Амалдаги чемпион мақомида етиб келган Португалия таркиб жиҳатидан кўплаб жамоаларни ортда қолдиради. Мавсумни фантастик руҳда ўтказган Рубен Диаш, Бруну Фернандеш, Андре Сильва, шунингдек, барқарорликни сақлаб турган Роналду — исталган жамоага бош оғриқ бўла олади.

Португалиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Антони Лопеш («Лион»), Руй Патрисиу («Вулверҳэмптон»), Руй Тиагу Сильва («Гранада»);

Ҳимоячилар: Жоау Канселу, Рубен Диаш (иккиси – «Манчестер Сити»), Нелсон Семеду («Вулверҳэмптон»), Пепе («Порту»), Жозе Фонте («Лилль»), Рафаэл Геррейру («Боруссия Д»), Нуну Мендеш («Спортинг»);

Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Данилу Перейра («ПСЖ»), Педру Гонсалвеш, Жоау Палиня (иккиси – «Спортинг»), Рубен Невеш, Жоау Моутинью (иккиси – «Вулверҳэмптон»), Ренату Саншеш («Лилль»), Сержиу Оливейра («Порту»), Вильям Карвалью («Бетис»), Бернарду Сильва («Манчестер Сити»), Диогу Жота («Ливерпуль»), Рафа Сильва («Бенфика»), Жоау Феликс («Атлетико»), Гонсалу Гедеш («Валенсия»);

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Ювентус»), Андре Сильва («Айнтрахт»).

Манба

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг