Украина футболчилари, шарафли қахрамонлар!.. Тўрга ўтишсин!..

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) футбол бўйича Украина терма жамоаси футболкасига “Героям слава” (Қаҳрамонларга шон-шараф) деб ёзилган ёзувни олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Украина яқинлашиб келаётган мусобақа учун тайёрлаган формасида Қрим қўшилган Украина ҳудуди ҳаритавий кўринишлари, шунингдек, “Слава Украине” (Украинага шон-шараф) ва “Героям слава” (Қаҳрамонларга шон-шараф) ёзувлари тасвирланган.

“Таҳлиллардан сўнг, ўзига хос комбинацияда келадиган ушбу икки шиор, тарихий ва милитаристик маъно берадиган сиёсий характерга эга, деб топилди. Формадан фойдаланиш учун футболканинг ички қисмидаги ушбу икки ёрлиқ УЕФА мусобақаси ўйинларида олиб ташланиши керак” — дейилади УЕФА баёнотида.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг