“Ливерпул” яхшигина соққа ишлаб олмоқчи!..

“Ливерпул” ёзги трансфер ойнасида бюджетини яхшилаш учун бир нечта футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Хусусан, “Ливерпул” форвард Дивок Ориги ва ярим ҳимоячилар Гарри Уилсон ва Марко Груични сотишга тайёр, дея хабар беради Британия ОАВ. Ярим ҳимоячи Шердан Шакири ҳам клубни тарк этиши мумкин. Ҳужумчи Такуми Минамино ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижарада ўйнаган “Саутгемптон” га доимий равишда кўчиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, “қизиллар” дарвозабон Лорис Кариус, ярим ҳимоячи Бенжамин Вудберн, ҳужумчилар Олуасея Ожо, Тайво Авонийи ва Лиам Милларни сотишга умид қилмоқда. Ушбу барча футболчилар учун “Ливерпул” 70 миллион еврога яқин пул олишга умид қилмоқда.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг