“Шахтёр” шунча пулдан воз кечиб ўтирибди-я!..

Ула-а, энди сенга шунча пулни ким беради?! Индамай олавермайсанми?! Бизнес қилмайсанми?! Барибир чўқигача чиқолмайсан-ку!..

Украиналик журналист Игор Цыганикнинг сўзларига кўра, “Арсенал” Манор Сулаймон учун “Шахтёр” га 20 миллион евро таклиф қилган. Донецк вакиллари 21 ёшли футболчи кўпроқ қийматга эга деб ҳисоблаб, рад этишди.

Сулаймоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йил охиригача ҳисобланади. Клуб янги шартнома тузиш учун футболчи билан музокараларни бошламоқчи.

Ўтган мавсумда Манор Сулаймон 35та ўйинда 11та гол урди ва 1та голли пас берди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг