Нархинг ошиб турган пайти, қамчингни бос шоввоз!..

“Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руис “Барселона” учун қизиқ. Хабарингиз бор, “Ливерпул” футболчиси Жоржинио Вийналдум “Блауграна” ни четлаб ўтди ва “ПСЖ” га ўтмоқчи, бу эса “Барселона” ни ўрта чизиқдан бошқа футболчи излашга мажбур қилмоқда. “Наполи” дан Руис номзодлардан бири. Каталония радиосининг хабар беришича, бу ҳақиқатан ҳам тўғри маълумот ва «Бетис» нинг собиқ футболчиси бир мунча вақт давомида «Барселона» ҳақида бош қотириб юрган.

Радиостанциянинг хабар беришича, “Барса” яқин кунларда “Наполи” билан Руис бўйича музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Италия томони кейинги Чемпионлар Лигасида қатнашмайди, аммо барибир Руис учун тахминан 50 миллион евро сўрайди. Бунга “Барселона” кўнмаслиги мумкин. Айни пайтда Руиз Евро-2020 ўйинларига тайёргарлик кўраётган Испания терма жамоасида.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг