Ўҳ-ҳў! Моуриньо “Рома”нинг 15 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи

Италия матбуотининг ёзишича, “Рома” бирданига асосий таркибнинг 15 футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Моуриньо ҳам бунга қарши эмас.

Ушбу ротация туфайли Италия клуби 70 миллион еврога яқин маошни тежашга имкон беради, шунингдек, футболчиларни сотиш эвазига даромад олади.

Ижарадан қайтган Алессандро Флорензи, Жастин Клюйверт, Стивен Нзонзи, Чингиз Ундер ва Робин Олсен янги клуб излашга мажбур бўладиган футболчилар рўйхатига киритилган.

Бундан ташқари, Моурино Хавьер Пасторе, Давиде Сантона, Пау Лопес, Карлес Перес, Федерико Фазио ва Амадо Диаваранинг хизматларига ишонмайди. Бундан ташқари, бирданига бир нечта ёш футболчиларни ҳам сотиш мумкин.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг