Мбаппе учун кутилмаган таклиф!

Килиан Мбаппе кутилмаганда «Бавария»дан унга қизиқиш борлиги ҳақида гапирди. Лука Эрнандес унга немис клубига ўтиш таклиф қилди.

“Лука  менга «Бавария»га ўтишни маслаҳат берди. «Бавария» дунёнинг энг яхши бешта клубларидан бири деб айта оламан. «Бавария» доим маълум бир мақсад асосида иш олиб боради. Ҳозирда Боатенг ва Алаба жамоани тарк этишди, аммо энди уларнинг ўрнига Упамекано бор. У ажойиб ҳимоячи. Келажакда нима бўлишини ким билади? Қаерга ўтишимни ўзим ҳам билмайман, аммо айни пайтда «ПСЖ»да бахтлиман “, – дея хулоса қилди Килиан.

Мбаппе ҳанузгача «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмади. Шартнома 2022 йилгача амал қилади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг