“Челси” чемпион ва бой!.. Унча мунча пул унга чикора!..

Агар сал қийналиб қолса, Абрамович бор. “Шесть” секунтда ҳамма нарсани “есть” қилиб ташлайди!..

“Челси” Мадриднинг “Атлетико”си ярим ҳимоячиси Саул Наюзни сотиб олишга ҳаракат қилмоқчи. Испаниянинг “Мундо Депортиво” нашри хабарига кўра, Лондон клуби 26 ёшли футболчи учун курашда қатнашади. Испаниялик футболчи илгари “Манчестер Юнайтед” қизиқишлари доирасига тушиб қолган, аммо “кўк-анорранглилар” АПЛдаги рақибларини ортда қолдириши мумкинга ўхшайди.

Хабар қилинишича, «Челси» Саул билан тахминан 80 миллион еврога баҳоланган шартнома имзолаш борасида «Атлетико» билан боғланган. Ўтган ҳафта Саул футболчилик фаолиятини “Бавария” да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди, аммо Германия чемпионлари бу миш-мишларни рад этишди.

 

Ярим ҳимоячи ўтган ёзда Испаниянинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотганидан сўнг, “Атлетико” ни тарк этмоқчи.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг