Роналду бопладинг, ошна!..

Ана кўрдингми, салгина бундайроқ ўйнай бошлагандинг “пуф сассиқ”қа чиқариб қўйишди Аслидачи, сен олдинги ўйинларингдан кам ўйнамагандинг. Энди бир ўзингсан, шундоқ экан қолган ўн кишиниям ўрнини босолмайсанку!.. Бир пайтлар Гойка Метич деган актёр бўларди. Зўр эди. Бутун дунё билар ва ҳурмат қиларди Лекин у қуруқ ойликка кун кўрарди… Вақти ўтди. Кучук ҳам сўрамай қўйди. Ҳозир қариб қолган хорликда зорликда умр ўтказмоқда. Сен бўлсанг роса йиғдинг. Қанчадан қанча ресторанлар, дўконларни эгаси бўлдинг. Яна қолган пулларингни банкка қўйгансан. У ерда пулларингни ўзлари пул топиб ётишибди. Чунки мусулмон эмассан. Шундай экан, фоизга қўйгансан. Ана шу пулларинг келусида асқотиб қолади. У ёғи совринларни ҳам роса олдинг. Биттагина жаҳон кубиги қолди. Лекин уни олдинг нима-ю, олмадинг нима? Хуллас, пул йиғиб тўғри иш қилдинг!..

Дўстларингизга билан баҳам кўринг