“Реал” футболчилари Контенинг тайинланишига қарши бош кўтариб чиқишганди!..

Тhe  Тimеs хабарига кўра, Мадриднинг 10 га яқин футболчиси Антонио Контенинг Мадрид клубига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиққан. Маълумотларга кўра, футболчилар италиялик мураббий билан музокара олиб бораётганини билиб, “Реал Мадрид” президенти Флорентино Пересга боғланишган.

Телефон қўнғироғида футболчилар Пересни Конте билан шартнома имзоласангиз, жамоани тарк этишлари билан таҳдид қилишган. Италияликнинг қаттиқ услуби “Реал” нинг кийиниш хонасида қабул қилинмайди. Балки айнан шу сабабли Флорентино Карло Анчелоттини жамоага мураббий сифатида қайтаришга қарор қилган бўлиши мумкин.

Хабарингиз бор, Конте мавсум охирида “Интер” ни тарк этиш билан бирга жамоа билан чемпионлик унвонини қўлга киритди. Шунингдек, баъзи италиялик оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, мураббийда фаолиятини давом эттириш вариантлари бўлмаган, аммо Милан жамоаси раҳбарияти билан жиддий келишмовчиликлар бўлган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг