Россия Евро – 2020дан қатнашмаслиги мумкин

Россия Евро-2020да қатнашишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда dynamo.kiev.ua веб-сайти (Киевнинг Динамо клуби расмий сайти эмас) РФУга яқин манбага асосланиб хабар бермоқда.

Бунга сабаб – харита туширилган Украина терма жамоасининг формаси. Россия ҳукумати аъзолари, футбол мутасаддилари ва депутатлар ўртасида ғазаб тўлқини пайдо бўлган УЭФА «сариқ-кўк» либосларини маъқуллади. Манбага кўра, РФУ УЭФАнинг қарорига норозилик белгиси сифатида Россия терма жамоасини Европа чемпионатидан четлаштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг