«ПСЖ» президенти: «Барса» Неймарни қўлга киритишга охиригача уринди. Менимча, уларда молиявий муаммолар мавжуд»

«ПСЖ» президенти Носир Ал Ҳелайфи жамоа ҳужумчиси Неймар билан шартномани узайтириш бўйича ўтган музокаралар жараёни ҳақида гапирди.

«Неймар билан келишувга эришиш қийин бўлмади. Мен ҳали ҳам у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эканлигига аминман. Молиявий инқирознинг таъсири туфайли музокаралар жараёни узоқ давом этди.

Неймар билан шартномани узайтиришга ҳеч қачон шубҳа билан қарамаганман. «Барселона» сўнгги дақиқаларгача уни қўлга киритишга уринди, аммо биз рад этдик. Ўйлашимча, каталонияликларда молиявий муаммолар мавжуд, аммо бу менинг ишим эмас.

Неймар лойиҳамизга ишонади. У клубни, шаҳарни ва мухлисларни севади. У бу ерда кўплаб совринлар ютишни истайди. У фаолиятини Парижда тугатмоқчи эканлигини айтди», — дея Ал Ҳелайфининг сўзларини келтиради L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» Неймар билан шартномани 2025 йилгача узайтирди.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг