Мейвезер бугунги миллионлик жангидан сўнг нималар деди?

Бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер Логан Полга қарши жангидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Логан мен ўйлаганимдан кўра кучлироқ бўлиб чиқди. У хавфли ва кучли рақиб экан. Умуман олганда, бугунги баҳсда анча яхши ҳаракат қилдим, менга жанг ёқди. Унинг ҳаракатларидан хайратга тушдим.

Келажагим борасида аниқ бир фикр билдира олмайман. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Мен бу спортда 25 йилдан бери ҳаракат қиламан. Тўғри тушунинглар, мен 21 ёшли ўсмир эмасман”, – деди Флойд.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг