Бугун Сингапурга қарши баҳсда Ўзбекистон МТЖнинг асосий таркиби қандай бўлади?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги юришини бошлайди. Вакилларимиз Сингапурга қарши баҳс олиб боради.

Беллашув Тошкент вақти билан 23:00да старт олади. Ушбу учрашувдан аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тахминий таркибини тузиб чиқдик.

Қуйида Вадим Абрамов дастлабки дақиқаларда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этамиз:

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов

Ҳимоячилар: Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов

Ҳужумчи: Элдор Шомуродов

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг