“Бавария” дарвозабони Франция чемпионатига ўтиши мумкин

“Бавария” дарвозабони Александр Нюбель фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

24 ёшли немис учун курашда “Монако” ва “Лилль” жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Монегасклар Нюбелни икки йилга ижарага олиш эҳтимоли бор, деб хабар беради Bayern & Germany нашри Kicker*га асосланиб.

Дарвозабон “Монако” бош мураббийи Нико Ковачни Мюнхен клубидаги биргаликдаги фаолиятидан яхши билади.

Манбага кўра, Нюбел кетадиган бўлса, “Бавария” “Арминия” дарвозабони Стефан Ортега билан шартнома имзолаши мумкинлиги айтилмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг