“Олтин тўп” учун тахминий номзодлар рейтинги эълон қилинди. Роналду бешталикда ҳам йўқ

Англиянинг машҳур “Goal.com” интернет портали ўз талқинига кўра, “Олтин тўп” учун курашда ТОП-10 асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду рейтингда ўнинчи ўринда қайд этилган.

Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

1. Нголо Канте (“Челси”, Франция) — ЕЧЛ чемпиони, Премьер-Лигада 4-ўрин, Чемпионлар Лигасида “Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси”.

2. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) — Франция чемпионати кумуш медали соҳиби, Лига-1 да мавсум тўпурари.

3. Роберт Левандовски (“Бавария”, Польша) — Бундеслига чемпиони, Германияда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” ҳамда 41 та гол билан Германия ва Европада “Мавсум тўпурари”.

4. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”, Белгия) — Премьер-Лига чемпиони ҳамда Англия Лига Кубоги ғолиби.

5. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина) — Испания чемпионатида “Мавсум тўпурари”.

6. Рубен Диаш (“Манчестер Сити”, Португалия) — Премьер-Лига чемпиони ҳамда Англия Лига Кубоги ғолиби. Премьер-Лигада “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”, PFA ҳамда Англия журналистлари талқинига кўра, Англияда “Йил футболчиси”.

7. Ромелу Лукаку (“Интер”, Белгия) — Италия А Серияси чемпиони.

8. Карим Бензема (“Реал Мадрид”, Франция) — Испания Ла Лигаси кумуш медали соҳиби, Ла Лигада “Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси”.

9. Фил Фоден (“Манчестер Сити”, Англия) — Премьер-Лига чемпиони ҳамда Англия Лига Кубоги ғолиби. Премьер-Лигада “Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси”.

10. Криштиану Роналду (“Ювентус”, Португалия) — А Серияда тўртинчи ўрин ҳамда “Мавсум тўпурари”. Кетма-кет иккинчи мавсум Италияда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”.

Маълумот учун, ушбу рўйхатдаги футболчиларининг барчаси (Мессидан ташқари) ўз терма жамоасида Евро-2020 да ўйнайди. Месси эса “Копа Америка” турнирида қатнашади. Шу сабабли, бу рейтинг турнирлар якунлангач, қайта янгиланади.

Соврин 2021 йилнинг сентябрь ойида ўз эгасига топширилади.

qalampir.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг