«Милан»нинг 20 ёшли собиқ футболчиси ўз жонига қасд қилди

Италиянинг «Милан» клуби ёшлар жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Сеид Висин ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда «Corriere della Sera» хабар бермоқда.

Ёш футболчининг жасади ота-онаси томонидан Кампания минтақасидаги Ночера-Инфериоре  шаҳридаги хонадонидан топилган.

Сеид Висин Эфиопияда туғилган. У етти ёшида Апеннин ярим оролига кўчиб келган эди. Бўлажак футболчини маҳаллий оила асраб олади. Бир неча йил олдин Висин «Милан» ёшлар академиясида таҳсил олган ва у ерда ҳозирда жамоанинг асосий дарвозабони бўлган Жанлуижи Доннарумма билан бир хонада яшаган. 2017 йилда Сеид футбол футзалга ўтган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг