ЖЧ саралаши. Жанубий Корея Туркманистонни аяб ўтирмади

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. Бугун “H” гуруҳи гранди Жанубий Корея Туркманистонга қарши майдонга чиқди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.

“Осиё йўлбарслари” сафида Хван Ий Жо дубль қайд этган бўлса, Нам Тхэ Хи, Ким Ён Гвон ҳамда Квон Чхан Хун ўз исмини бир мартадан таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, очколари сонини 11 тага етказиб олган Жанубий Корея ўз гуруҳи пешқадамига айланиб олди. 3-ўриндаги Туркманистон 6 очко жамғарган.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг