Ван Гинкель “Челси”дан кетди

Голландиялик ҳимоячи Марко ван Гинкель “Челси”ни тарк этди.

Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда. Томонлар ўртадаги келишувни бекор қилди. Ўтган мавсумни 28 ёшли футболчи ПСВ таркибида ижарада ўтказди. Бунга қадар 2 йилни у соғлиғи сабабли футболдан ташқарида ўтказди.

Марко 8 йил олдин “Витесс”дан Лондонга кўчиб ўтганди. Ўша вақтдан буён у асосий жамоа таркибида 4 ўйинда қатнашди ҳолос.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг