“Реал” ушбу футболчилар трансферидан воз кечмаган

Мадриднинг “Реал” клуби ушбу ёзда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Мадрид раҳбариятида икки номзод бор – Килиан Мбаппе (“ПСЖ”) ва Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия”).

ABC нашрининг ёзишича, ёзги трансфер ойнасида “Реал” Мбаппе билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Агар “ПСЖ” юлдуз ҳужумчисини сотишдан бош тортса, Ҳоланд қаймоқранглилар учун асосий номзодга айланади. Бироқ, вақт ўтиши билан мадридликлар иккала футболчини ҳам ўз таркибида кўришни истамоқда.

Олдинроқ жамоанинг янги устози Карло Анчелотти “Реал”да “Эвертон” форвардини кўришни истаётгани ҳақида хабар берилган эди.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг