Гвардиола – Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи

Англия Премьер-лигаси 2020/21 йилги мавсум якунларига кўра, энг яхши мураббий номини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Сити» билан АПЛ чемпионига айланган испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола мусобақанинг мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Гвардиоладан ташқари, соврин учун Марсело Бьельса («Лидс Юнайтед»), Дэвид Мойес («Вест Ҳэм»), Брендан Рожерс («Лестер Сити») ва Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») сингари мутахассислар номзодлар сафидан жой олганди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола қўл остидаги «шаҳарликлар» АПЛда чемпион бўлиш билан бирга ЕЧЛда финалгача етиб боришди. Англия кубоги яримфиналда «Челси»дан мағлубиятга учралган бўлса, Англия лига кубоги финалида «Сити» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб совринга эга чиқди.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг