“Барса” яримҳимоячисидан воз кечмоқчи

“Барселона” ярим ҳимоячиси Илайш Морибани сотишга тайёр, деб хабар беради Daily Mail.

Манбанинг хабар беришича, каталония клуби футболчи билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади. Амалдаги шартнома 2022-йилгача амал қилади. Футболчининг шартномадаги товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ футболчига “Ман Сити”, “Ман. Юнайтед” ва “Челси” жамоалари қизиқиш билдирган эди.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг