А Серияда Роналдудан анча кучли футболчилар бор

“Аталанта” ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен А Серияда қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким? Айтиш қийин. Лекин бу Криштиану Роналду, деб айтмаган бўлардим. Чунки А Серияда ундан анча кучли футболчилар бор.

Менга “Наполи”даги Зелински ёқади. У ҳар иккала оёқда ҳам бирдек ўйнай оладиган ҳаракатчан ва техник ҳамда жисмоний тарафдан ҳам жуда кучли футболчи, деб ҳисоблайман. Унга қарши ўйнаш ниҳоятда қийин. Дарҳақиқат, А Серияда жуда кўп кучли футболчилар бор, аммо менга Зелински ёқади”, – деди украиналик футболчи.

36 ёшли Роналду ўтган мавсум “Ювентус” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 36 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

27 ёшли Зеленски эса “Наполи”да 47 та ўйин ўтказди ва 10 та гол ҳамда 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг