“Реал”Анчелоттига таркибни тозалаб беради. 7 футболчи кетиши керак!

Карло Анчелоттини бош мураббийликка тайинлаган “Реал” ёзда камида етти нафар футболчини сотиб юборади.

Маълумотларга қараганда, биринчилардан бўлиб Гарет Бэйл, Мартин Эдегор, Браим Диас, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Лука Йович ва Такефусе Кубага чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Бу ўйинчиларнинг аксарияти мавсумни турли жамоаларда ижарада ўтказди. Уларга бошқа жамоалардан таклифлар етарли эканини ҳам айтиш жоиз.

Бу футболчилар трансферидан келадиган маблағ Карло Анчелотти танлаган янги ўйинчиларни олишга йўналтирилади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг