Мората Роналдуни теннисчи билан таққослади

“Ювентус” форварди Альваро Мората жамоадоши Криштиану Роналдуга баҳо берди.

“Бизда Криш гол уради деган туйғу бор, чунки Роналду бизнинг энг муҳим ўйинчимиз. У гол урганида биз совринлар сари яқинлашамиз.

У шахсий кўрсаткичлари учун эмас, балки ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилади. Унинг Рафа Надал сингари пўлат асаблари бор. Бунинг учун Роналдуга қойил қолиш керак ва мен у билан бирга ҳаракат қилишни жуда яхши кўраман”, — дея Моратанинг сўзларини келтиради Onda Cero.

Дарвоқе, Криштиану Роналду 2020/21 йилги мавсумда 29 та гол уриб, А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланди. “Ювентус” эса чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллади.

championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг