Мбаппе 7 йил аввал нега “Реал”га ўтмаганди?

«ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе 2014 йилда Мадриднинг «Реал» клубига ўтишни нега рад этганини тушунтирди.

«Ота-онам Испанияда қолишимни исташмаганди. Улар Францияда таҳсил олиб, фаолиятимни ҳам айнан ўз мамлакатимда бошлашимни хоҳлашган. Испаниядаги ўша сафарда Зидан билан ҳам учрашган бўлсам-да, бу ер бошқа мамлакат ва бошқача маданият эканлиги сезилганди.

Юқори чўққиларни забт этишни истасангиз, у ер болалар учун эмаслигини тушунишингиз лозим. Бу мамлакат катталар дунёси ва сиз бунга тайёр бўлишингиз керак», – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 7 йил аввал Мадридда бўлиб, «Реал» клуби инфраструктураси билан танишиб, кумирлари Криштиану Роналду ва Зинедин Зидан билан учрашган. Франциялик мутахассис ўшандаёқ Мбаппени клубда қолдиришга интилган.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг