“Ювентус”га қайси футболчилар керак?

“Ювентус” ушбу ёзда марказий ҳужумини кучайтирмоқчи. Ушбу ташаббус жамоанинг янги устози Массимилиано Аллегридан чиқди.

Шу билан бирга, янги ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоада қолиш-қолмаслигидан қатъий назар сотиб олиниши таъкидланган.

Италия матбуотининг ёзишича, Аллегри уч нафар футболчидан иборат номзодлар рўйхатини тузган. “Ювентус” Аркадиуш Милик, Дюсан Влахович ва Даньелл Маленлардан бирортасини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ушбу ёзда ҳужумчилар Оливье Жиру ва Темми Абраҳам билан хайрлашади.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг