Италия терма жамоаси “Евро-2020″дан олдин йўқотишга учради

MILAN, ITALY - SEPTEMBER 14: Stefano Sensi of FC Internazionale celebrates after scoring the opening goal during the Serie A match between FC Internazionale and Udinese Calcio at Stadio Giuseppe Meazza on September 15, 2019 in Milan, Italy. (Photo by Marco Luzzani - Inter/FC Internazionale via Getty Images)

“Интер” ярим ҳимоячиси Стефано Сенси Италия терма жамоасига яқинлашиб келаётган Европа чемпионатида ёрдам беролмайди.

Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, ярим ҳимоячининг турнирда иштирок этмаслигига жароҳат сабаб бўлган. 25 ёшли футболчи машғулот жараёнида мушакларидан жароҳат олган.

Энди Италия терма жамоасида ундан бўшаган жойни “Аталанта” ярим ҳимоячиси Маттео Пессина эгаллайди.

“Евро-2020” 11 июнь куни бошланади ва 11 июлга қадар давом этади. Италия терма жамоаси қитъа турнирида “А” гуруҳидан жой олган. Улар ушбу гуруҳда Швейцария, Уэльс ва Туркия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг