Бразилия терма жамоаси футболчилари нимадан норози бўлишди?

Globo Esporte нашрининг ёзишича, Америка кубогининг Бразилияга кўчирилиши футболчилар орасида норозилик келтириб чиқаришига оз қолди.

Юқоридаги манбага кўра, чоршанба куни Бразилия терма жамоаси футболчилари мусобақани бойкот қилиш масаласини муҳокама қилишган. Улар мусобақа мезбонлиги Бразилияга берилгани ҳақидаги хабарни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар топишганидан норози бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа Колумбиядаги сиёсий нотинчликлар ва Аргентинадаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир вазият туфайли Бразилияга кўчирилди.

Копа Америка жорий йилнинг 13 июнидан 10 июлига қадар ўтказилиши белгиланган.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг