“Арсенал”дан кетадиган 4 нафар футболчи номи эълон қилинди

Лондоннинг “Арсенал” клуби шу ёзда “канонирлар” билан амалдаги шартномаси якунланадиган ва шу сабабли жамоани тарк этадиган 4 нафар футболчи номини эълон қилди.

Жумладан, бразилиялик ҳимоячи Давид Луизнинг лондонликлар билан шартномаси шу ой ўз ниҳоясига етади.

Бундан ташқари, дарвозабон Мэтью Райан ва ярим ҳимоячилар – Дани Себальос ҳамда Мартин Эдегор ижара муддати якунлангани боис ўз жамоаларига қайтиб кетади.

“Арсенал” ортда қолган мавсум премьер-лигада 8-ўринни эгаллади. Шу тариқа жамоа сўнгги 25 йилда илк бор еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг