Анчелотти «Реал» футболчиларининг таътил муддатини қисқартирди

Маrса хабарига кўра «Реал» нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг кейинги мавсумга тайёргарлик режасига ўзгартириш киритди. «Бланкос»нинг собиқ раҳбари Зинедин Зидан футболчиларга таътилдан қайтишга 12 июль куни рухсат берганди.

Италиялик мутахассис мавсумолди тайёргарлик машғулотларининг бошланиш санасини 7 июлга ўзгартирди. Терма жамоанинг футболчилари кейинчалик жамоага қўшилиши мумкин. Анчелотти клубдаги келажаги ноаниқ бўлган бир нечта футболчиларнинг имкониятларини баҳоламоқчи.

penalti.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг