Лукаку: “Мен топ-3 ҳужумчилар орасига кирмайман, аммо…”

“Интер” ва Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзини дунёдаги энг яхши ҳужумчи деб биладими деган саволга жавоб берди.

«Йўқ, менимча бундай эмас. Мен энг яхши учталик орасига кирмайман. Лекин, топ-5 футболчилар орасига киришим аниқ», – дейди Лукаку.

Эслатиб ўтамиз, Ромелу ушбу мавсум “Интер” таркибида А Серия доирасидаги 36 учрашувда майдонга тушиб, 24 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Шунингдек, “нерадзурри”лар билан чемпионликни қўлга киритган.

Stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг