Габриэль Росадо Мелиқўзиевни 6-раундгача нокаут қилмоқчи…

19 июнь куни Golden Boy компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчи Габриэль Росадога (25-13-1, 14КО) қарши жанг қилади. Ушбу баҳс олдидан Росадо ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

“Сизларга вада бераманки, бу болани нокаутга учратаман. Мен у билан ҳакамлар нокаут қайд этганимни сезгунига қадар бокс тушаман,”-деди у ўзининг собиқ жаҳон чемпиони Дэниэл Жейкобсга қарши жангидаги ҳакамлар қароридан норози бўлиб.

“Бектемирда фақат битта зарба бор (танага) ва биз шу бир зарбали йигитчани тезда жойига тушуриб қўямиз. Мен унга Жейкобс билан бўлгани каби бокс дарсини ўқитиб қўяман. Агар шу бир зарбаси бўлмаса, нима қилишини билмай қолади. У 6-раундгача чарчайди ва у ёғига нима бўлаётганини тушунмайди”, – деди Росадо.

Бектемир ҳам бу фикрларга жим тургани йўқ.

“Росадога ҳурматим баланд. Унга машғулотларда жароҳатлардан ҳоли бўлган ёндошувни тилаб қоламан. Ундан рингда энг кучли қаршиликни кутаман”,-дея жавоб берди Мелиқўзиев.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг